Бизнинг махсулотларимиз

Тил ассистентлари



«Тил ассистентлари» – бу таълим сифатини оширишга ва онлайн-ишлашнинг қўшимча педагогик имкониятларининг ҳар қандай турлари билан мактабларни таъминлашга йўналтирилган ноёб мажмуавий лойиҳадир.

Ассистентлар - бу ўқитилувчи: инглиз, француз, хитой ёки рус тили ташувчилари (рус тили хорижий тил сифатида ўқитилувчи мактаблар учун), дарсда болалар билан сўзлашув амалиётини амалга оширишга мактаб ўқитувчисига масофадан ёрдам берувчи ёш малакали ўқитувчилар.

Лойиҳа "Русский мир" фонди ва А.И. Герцен номли Россия педагогика университети кўмагида ташкил этилган.

Фонд «Русский мир» РГПУ им. А.И. Герцена

Тил ассистенлари ҳақида батафсил

 

Рус тили маслаҳатчиси



Бу маърузалар ва онлайн вебинарлар тизими бўлиб, унинг давомида барча тингловчилар тажрибали мутахассислардан ўзларида пайдо бўлган саволларга жавобларни оладилар. Рус тили маслаҳатчиси билан машғулотлар доирасида рус хорижий мактабларнинг ўқитувчилари қизиқтирувчи саволларни тўғридан-тўғри бериш, энг асосийси эса уларга жавоб олиш имкониятига эгадирлар.

Мутахассислар орасида турли соҳа вакиллари: онтогенезда тилни ўзлаштириш жараёнларини, боланинг шахсий нутқ тизимини шакллантириш механизмларини ўрганувчи, бир неча йиллар давомида турли тилдаги болаларнинг тилларини шаклланиши ва тил ривожланиши, махсус ўқув адабиётларини яратилиши устида ишлаб олиб бораётган тилшунослар ва руҳий тилшунослар; руҳшунослар; ўқитувчилар ва услубчилар ишлайди.

Лойиҳа "Русский мир" фондива А.И. Герцен номли Россия педагогика университети кўмагида ташкил этилган.

Фонд «Русский мир» РГПУ им. А.И. Герцена

Рус маслаҳатчиси ҳақида батафсил

 

6 ёшдан 14 ёшгача болаларни синовдан ўтказиш



Агар сизни билингв-болаларнинг ўқитилиш масалари ва тўғри тилшунослик шаклланиши масалалари безовта қилаётган бўлса, 6 ёшдан 14 ёшгача ёш даражалари бўйича болалар синовидан ўтишнинг ноёб имкониятини ва сизнинг болаларингизни тилшунослик жиҳатдан ривожланишини якка тартибда ташҳисни олишни таклиф қиламиз.

Ташҳис:

  • сизнинг болаларингизни рус тилини билишининг ҳақиқий даражасини;
  • рус тили мактабида бир йил ўқишида болаларнинг улғайишини;
  • рус тилида боланинг тилни билиш даражасини ва унинг когнитив ривожланиш даражасини мувофиқлигини;
  • сизнинг болангизни ўқитиш тизимини самарадорлигини кўрсатади.

Рус тили билишга даражани синовдан ўтказиш материални ўзлаштириш сифатини баҳолашга, рус тилини ўрганишда бола дуч келадиган муаммоларни аниқлашга; боланинг рус тили нутқига оммалаштириш тилининг таъсир этиш даражасини аниқлашга ва болаларнинг нутқидаги хатоларни аниқлашнинг йўлларини белгилашга имкон беради.

Синовдан ўтиш ҳақида батафсил

Интерфаол ўқув-услубий мажмуалар

Кичик ва ўрта мактаб ёшидаги болалар учун рус тили хорижий тил сифатида



Ушбу курс ҳар хил турдаги билингвга ёки рус тили авлод ташувчиси-болага қандай мос келса (Heritage Language), ташувчи-болаларга ҳам худди шундай мос келади. Мазкур ўқув-услубий қўлланманинг хусусияти - мажмуавий характердир: болалар ўқишни, ҳисоблашни, ёзишни ўрганадилар, сўзлашув ва коммуникатив билимлар устида ишлашади.

Тил ўрганиш икки усулдан бири билан эҳтимолли: масофавий ёки аралаш таълим моделлари бўйича. Ўқув мажмуасининг ўзига хослиги материални махсус алфавит тартибида тақдим этилиши, керакли моделларнинг қайтарилувчанлик частотаси билан таъминланган.

Дастурга дарслар бўйича услубий тавсиялар таърифланиши билан ўқув қўлланма, ҳамда таълим платформасига жойлаштирилган турли-туман интерфаол вазифалар ва тақдимотларнинг тўлиқ тўплами киритилган. Ҳар бир ўқувчи ўз кабинетига кириш ҳуқуқини олади, ўқитувчи эса унга якка тартибдаги ўқув траекториясини қуришда ёрдам беради.

Курс ҳақида батафсил

Кичик ва ўрта мактаб ёшидаги болалар учун рус тили хорижий тил сифатида "Атроф олам" курси материалида



Қўлланманинг мақсади - "Атроф олам" ўқув фанида коммуникатив билим ва мулоқотнинг маиший соҳасида тилнинг сўз бойлигини кенгайтириш учун кичик ва ўрта мактаб ёшидаги болаларда рус тилини хорижий тил сифатида ўрганишнинг бошланғич табақасида шакллантириш.

Дастур бўйича билим олиб, бола моддаларнинг хусусияти ҳақида, табиий ҳодисаларнинг сирлари ҳақида, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг турли-туманлиги ҳақида маълумотларни параллель ҳолда унинг билим олиш хусусиятларини умумий ривожланиши ва шаклланиши билан ахборотларни олади.

Педагогика фанлари номзоди И. В. Курбатова ва асс. А. М. Соловьева, педагогика фанлари номзоди Я.К. Абрамованинг муаллифлиги остида яратилган мажмуа, ўқитувчи учун китобдан ва таълим платформасида жойлаштирилган ўқувчилар учун турли-туман интерфаол вазифалар ва тақдимномалардан ташкил топган. Хусусан, у масофавий ёки аралаш ўқитиш учун мос келади. Дастур давомийлиги - 32 академик соат.

Курс ҳақида батафсил

Ўрта ва катта мактабгача ёшдаги болалар учун рус тили хорижий тил сифатида « Оламни аста-секин ўрганмоқдамиз» курси материалида

Рус тилига инофон-болаларни ўқитишда ўқувчиларнинг билим олиш ва ижодий қобилиятларини рағбатлантирувчи ушбу курс мактабгача ёшдаги болаларнинг шаклланиш ва нутқининг ривожланиши аспектида қизиқтирувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Коммуникатив-ўйин услубини қўллаш билан "Оламни аста-секин ўрганмоқдамиз" ўқув курсининг мазмуни ота-оналар, тарбиячилар ва якшанба кунлари мактаблари ўқитувчилари раҳбарлиги остида рус тилини мунтазам ўрганишнинг биринчи табақаси бўлиб қолади.

Продолжительность программы – 52 академических часа.

Курс ҳақида батафсил